Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди
Франция полицияси Парижда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан зўравонликка қарши намойишга чиққанлар билан тўқнашувда кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Тартибсизликлар оқибатида уч киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги.
Аниқлик киритилишича, полициячилар газни ниқоб таққан намойишчиларга қарши ишлатган. Уларнинг бир қисми қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакларни тақиб олган ҳамда қўлларида анархистлар байроғи бўлган.
Тўқнашувлар вақтида икки нафар полициячи енгил жароҳат олди, улар касалхонага етказилган. Намойиш давомида бир неча банкка қарашли бўлинмалар ойналари синдирилди.
Бир неча минг киши якшанба куни Париж кўчаларига чиқди. Намойишчилар қўлида “Адолат ва қадр-қиммат, полиция зўравонлигини тўхтатинг” ёзувли катта байроқ бўлган. Ўша ерда полиция зўравонлиги қурбони бўлган 13 инсон суратлари ҳам бўлган.
Франс Пресс маълумотига кўра, акцияда тахминан 7,5 минг киши қатнашган, улар шаҳар марказидаги Республика Майдонида йиғилган.
Франциядаги янги тартибсизликларга 2 февраль куни Париж шимолидаги Оне-су-Буада рўй берган ҳодиса сабаб бўлди, ўшанда полициячилар кўчада Тео исмли йигитни ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатишган. Оқибатда жанжал бошланган, полиция куч ишлатди, йигит эса жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Полициячилардан бирига зўрлаш айблови қўйилди, яна уч нафари тил бириктирган ҳолда зўравонлик қилишда гумонланмоқда. Тео касалхонада икки ҳафта бўлганидан кейин уйига қайтиб кетган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
11:00 / 10.06.2026