Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть нархи Саудия Арабистони энергетика вазири баёнотидан сўнг кўтарилди
Саудия Арабистон энергетика вазири Ҳолид ал-Фолиҳ баёнотидан сўнг нефть нархи кўтарилди. У март ойида мамлакатдан АҚШга “қора олтин” экспорти февраль билан таққослаганда кунига 300 минг баррелга қисқарганини маълум қилди.
Тошкент вақти билан 10.19 ҳолатига кўра Brent маркали нефтнинг май фьючерслари нархи 0,36 фоизга қимматлашиб – бир баррель учун 50,74 долларни ташкил этган. WTI маркали нефть нархи эса 0,46 фоизга ортиб, бир баррель учун 47,92 долларга тенг бўлди.
"Экспорт ҳафтадан ҳафтага қадар ўзгариб бориши мумкин, бироқ март ойида экспорт ўртача пасайди", - дея Фолиҳнинг сўзларини келтирган Рейтер агентлиги. Унинг қўшимча қилишича, кейинги бир неча ой давомида экспорт март ойи даражасида сақланиб қолади.
"Бизнинг тахминимизга кўра, 2017 йилнинг иккинчи чорагида АҚШдаги нефть захиралари жиддий равишда пасаяди, шунингдек ОПЕКка аъзо давлатлар ва бу ташкилотга кирмайдиганлар томонидан қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувга риоя этилади", - дея BMI Research’нинг номи ошкор этилмаган таҳлилчилари сўзларини келтиради агентлик.
Мавзуга оид
09:00 / 13.05.2026
Саудия Арабистони Эрон ҳужумларига жавоб қайтарган
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026