Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг Япония билан муносабатлари ёмонлашди, расмий протест юборилди
Корея Республикаси Токто (Такэсима) баҳсли ороллари сабаб Японияга протест юборди. Бунга Токионинг мактаб ўқувчиларига Токто архипелаги аслида японлар ҳудуди ҳақида тушунча бериш бўйича қабул қилган қарори сабаб бўлди.
"Корея япон ҳукуматининг бу қадамини қоралайди, ҳамда биз у дарҳол бекор қилинишини талаб қиламиз", - дейилади Корея ТИВ баёнотида. "Японияни огоҳлантирмоқчимиз, агарда бу қоидалар кучда қолдирилса, мактаб ўқувчиларининг кейинги авлоди сохта тарихни ўқийди", - дея таъкидлайди вазирлик.
Тахминларга кўра, янги ўқув дарсликлари ёзилишига асос бўлиб хизмат қилувчи қоидалар 2020 йилдан кучга киради.
Токто архипелаги – Япон денгизининг ғарбий қисмида жойлашган кичик ороллар гуруҳи бўлиб, улар 1945 йилдан сўнг халқаро баҳс марказига айланди. Айни дамда ороллар Корея қуролли кучлари томонидан назорат қилинади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026