Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда ибодатхона хизматчиси 20 кишини ўлдиргани аниқланди
Покистоннинг Саргодха шаҳридаги маҳаллий ибодатхонанинг хизматчиси 20 кишини ўлдиргани, 3 кишини яралагани аниқланди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар бермоқда.
4 киши воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Айнан улар воқеа ҳақида полицияга хабар беришган. Шундай кейин ибодатхонада назоратчи бўлиб ишлаган эркак ва унинг эҳтимолий шериклари қўлга олинган.
«Ибодатхонанинг 50 ёшли хизматчиси Абдул Воҳид бу одамларни ўлдирганини тан олди", деб айтган полиция бошлиғи Зулфиқор Ҳамид.
Шаҳар полиция комиссари ўринбосари Лиакат Али Чаттанинг айтишича, эркак қурбонларни ўз хонасига биттама-битта чақиртириб, уларга маст қилувчи модда қўшилган егулик бериб, сўнгра уларни ёғоч билан савалаб, ханжар билан ўлдирган.
Чаттанинг айтишича, эркак руҳан носоғлом бўлган, бироқ маҳаллий аҳоли буни рад этмоқда.
Айни вақтда полициячилар ибодатхона ҳудудига яширилган 20 нафар жасадни аниқлашган. Таъкидланишича, қурбонлар орасида 3 аёл ва 17 эркак бўлган.
Таъкидланишича, эркак шу тариқа собиқ диний раҳнамо Али Муҳаммаднинг ўлими учун ибодатхонага қатновчилардан ўч олишга қарор қилган. Унинг фикрича, Али Муҳаммад икки йил аввал заҳарлаб ўлдирилган.
Мавзуга оид
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳни олқишлади
06:22 / 08.04.2026