Жисмоний шахс томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациядан ташқари мол-мулкини ижарага беришдан олган даромади бўйича дастлабки декларацияларни ҳам тақдим этишлари лозим, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Жисмоний шахс томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациядан ташқари мол-мулкини ижарага беришдан олган даромади бўйича дастлабки декларацияларни ҳам тақдим этишлари лозим.

Мол-мулкини ижарага бериш орқали даромад олаётган жисмоний шахслар томонидан, ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки декларация ҳамда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этилиши лозим.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларини декларация асосида солиққа тортиш тартибининг фарқли жиҳатларидан бири шундан иборатки,

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги 1675-сонли қарори билан 2012 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган энг кам даромадини аниқлаш мақсадида уй-жойни ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари жорий қилинган. Унга кўра, ижарага берилаётган турар жойларнинг 1 м2 майдони учун ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари Тошкент шаҳрида - 4,5 минг сўмни, Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарларда - 3,0 минг сўмни, - бошқа аҳоли пунктларида - 1,5 минг сўмни ташкил этиб, 2017-йилда ўтган йилдаги меъёрлар 1,5 баробарга индексация қилинди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 25 декабрдаги 2099-сонли қарорига мувофиқ 2014 йил 1 январдан бошлаб солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг нотурар жойни ва автотранспорт воситасини ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари жорий қилинди. Унга кўра, ижарага берилаётган нотурар жойларнинг 1 м2 майдони учун ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари Тошкент шаҳрида - 9,0 минг сўмни, Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарларда - 6,0 минг сўмни, бошқа аҳоли пунктларида- 3,0 минг сўмни;

Автотранспорт воситалари учун эса ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари 1 та автотранспорт воситаси учун:

- енгил автомобиллар (йўловчи, (багаж) ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғини ҳисобга олмаган ҳолда 8 та ўриндиққача бўлган автотранспорт воситалари) бўйича - 330 минг сўмни;

- микроавтобуслар, автобуслар ва юк ташиш автомобиллар учун - 645 минг сўмни ташкил этиб, 2017-йилда ўтган йилдаги меъёрлар 1,5 баробарга индексация қилинди.