Жамият | 14:51 / 18.04.2017
34006
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда болаларга исм қўйишда тақиқлар пайдо бўлди

Тожикистон маданият вазирлиги янги туғилган чақалоқларга қандай исм қўйиш мумкинлиги ҳақида махсус реестрни эълон қилди.

Унда 3 мингга яқин исмлар рус ва инглиз тилларида ҳам қандай ёзилиши керак экани илова қилинган.

Тожикистон ҳукумати топшириғи билан тайёрланган реестрга кўра, янги туғилган чақалоқларга энг аввало миллатга бегона бўлган исмлар қўйиш тақиқланади. Бундан ташқари, жисмлар, ҳайвонлар ва қушларнинг номини болаларга қўйиш мумкин эмас.

Шунингдек, исмларга «мулло» ва «тўра» қўшимчалари қўшилмайди. Янги туғилган болага аввалги каби отаси ёки онаси томондан аждодларининг исми фамилия сифатида берилиши, фамилияларга махсус суффикс (қўшимчалар) қўшиш ёки қўшмаслик мумкин.

Озчилик аъзоси қолган уруғ ёки миллат вакиллари учун истисно сифатида аждодларининг исмини қўйишга рухсат берилади. Тожикистон ҳукумати бундай ислоҳотни ўз маданиятини ташқи кучлардан асраб қолиш мақсадида амалга оширган.

Мавзуга оид