Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециядаги теракт бўйича иккинчи гумондор қўлга олинди
Швеция махсус хизматлари Стокҳольмдаги терактни содир этиш бўйича иккинчи гумондорни қўлга олди. Идорада эҳтимолий террорчининг исми ошкор этилмади. Aftonbladet'да шу ҳақида маълумот берилди.
Мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари теракт содир этиш бўйича гумондорни ҳибсга олишга асос борми ёки йўқ - 26 апрелга қадар ҳал қилишлари керак бўлади.
Бундан аввалги маълумотларга кўра, Швеция пойтахтидаги терактни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов қўлга олинган ва жиноятчи ўз айбига иқрор бўлган. Ҳукумат унинг ИШИД билан алоқаси борлигини таъкидлаган.
7 апрель куни Стокҳольм марказида юк машинаси юқори тезликда пиёдалар устига бостириб борган. Бунинг натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳат олди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
09:05 / 29.05.2026