Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада спиртли ичимликлар сотуви вақтинчалик тақиқланади
1, 8 ва 9 май кунлари Москвада оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда спиртли ичимликлар сотуви тақиқланади, пиво ҳамда шиша бутилкалардаги салқин ичимликлар ҳам шулар жумласидандир. Бу ҳақида Москва мэрияси сайтида хабар берилди.
Тақиқлов шунингдек оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар яқинидаги дўконларга ҳам тааллуқли.
"Спиртли ичимликлар савдосини чеклаш чораларининг кўрилиши кўнгилсизликлар, шунингдек ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун зарур", - дея изоҳ беради Москва шаҳрининг Минтақавий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш департаменти раҳбари Владимир Черников.
Москва шаҳрида йирик байрам тадбирлари вақтида спиртли ичимликлар сотувини тақиқлаш анъанага айланди. Хусусан, жорий йилнинг 23 февраль куни ҳамда янги йил байрам тантаналари давомида ҳам худди шундай тақиқлов киритилган.
Мавзуга оид
09:59 / 17.07.2026
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
09:13 / 11.07.2026
Москва илк марта ёқилғи инқирозининг ҳақиқий сабабини очиқлади
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026