00:09 / 27.04.2017
11411

НАСА: инсоният ўзга сайёраларда ҳаёт борлигини кашф қилиш остонасида турибди

Фото : Shane Kimbrough/NASA

Инсоният ўзга сайёраларда ҳаёт борлигини кашф қилиш остонасида турибди, деб айтди АҚШ конгрессида НАСА коинот агентлиги директори ёрдамчиси Томас Цурбухен.

"Биз ҳаётни қидириш билан боғлиқ бундай миқдордаги фандаги бундай кенг фаолиятда тарихдаги энг муҳим кашфиётлардан бирининг очилиши остонасида турибмиз", деб айтди Цурбухен. 

У НАСАнинг охирги бир қатор ютуқлари, жумладан Далв юлдузлар туркумида TRAPPIST-1 юлдузи тизимида Ерга ўхшаш 7 та сайёра очилганини айтиб ўтди. 

Цурбухен "Кассини" зонди томонидан Юпитер йўлдоши Европа ва Сатурн йўлдоши Энцеладдаги музости океанларида водород бўлиши мумкинлигидан дарак берувчи далиллар очилганини эслатиб ўтди.   

"Биз бошқа ерларда ҳаёт борлигининг аниқ изларини топмаган бўлсак-да, олимларимиз яхши тараққиётга эришмоқдалар, астробиологлар эса НАСАнинг борган сари кўпроқ миссияларида иштирок этмоқдалар", деб таъкидлаб ўтди Цурбухен.

Унинг айтишича, НАСА Ерда ҳаётнинг қандай пайдо бўлгани ва ривожланганини, қандай шароитлар Коинотнинг ҳудудларини ҳаётнинг ривожланишига қодир қила олишини тушунишга қаратилган тадқиқотларни фаоллик билан қўллаб-қувватлайди.  

Top