Ўзбекистон | 14:47 / 06.05.2017
10932
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон иқтисодиёт вазири ҳоким этиб тайинланди

Фото: Kruz.uz

Данияров Сайлавбай Сапарбай ўғли Мўйноқ туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Kruz.uz.

С.Данияров бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият юритаётган эди. 

Шу пайтгача, Мўйноқ туманида Утениязов Қудайберген Узакович ҳоким бўлиб ишлаб келаётган эди. 

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг икки тумани ҳокими ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик. 

Мавзуга оид