Қўшимча қабул ҳудудлардаги давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун амалга оширилди.
Танловда кириш имтиҳонларида камида 56,7 балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган қорақалпоғистонлик абитуриентлар иштирок этди.
Бунда абитуриентлар қуйидаги талабларга ҳам жавоб бериши белгиланган:
давлат олий таълим ташкилотининг бакалавриат таълим йўналишига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
рўйхатдан ўтиш даврида доимий яшаш ҳудуди Қорақалпоғистон Республикаси бўлиши;
Қорақалпоғистондаги умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим ташкилотини тамомлаган бўлиши.
Қўшимча қабул параметрларини шакллантиришда абитуриентларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган.
Танлов натижалари бўйича қайдномалар қабулни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун тегишли олий таълим ташкилотларига юборилади.
Абитуриентлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ёки mandat.uzbmb.uz сайтига ID рақамини киритган ҳолда билиши мумкин.














