Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йил 3 ойида 24 нафар хорижий журналист ТИВда рўйхатдан ўтди
2017 йил 1-чорак якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 24 нафар хорижий журналист аккредитациядан ўтган бўлиб, улар 9 давлатнинг 11та ахборот агентлиги, 4та телеканал ва радиоси ҳамда 3та босма нашрларини намоён этадилар. Бу ҳақда ТИВнинг жорий йил ўтган уч ойлигига доир ҳисоботида сўз юритилган.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1-чорагида ТИВ веб-саҳифасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 619 та материал жойлаштирилди. Уч ой мобайнида дунёнинг 154 мамлакатидан 389 844 та кўриш қайд этилди (Ўзбекистон – 66,6 фоиз, Россия – 8 фоиз, Қозоғистон – 2,9 фоиз, АҚШ – 2 фоиз).
2017 йилнинг 31 март ҳолатига кўра, ТИВнинг Facebook саҳифаси 45 мамлакатдан 10727 нафар фойдаланувчига «ёқди» (“like”), ТИВнинг Youtube канали обуначилари 790 тага етди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026