Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод туманида МТМ раҳбарлари ва ота-оналар иштирокида шаҳар семинари бўлиб ўтди
Миробод туманида "Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни мактаб таълимига тайёрлашда ота-оналар билан ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамияти" мавзусида шаҳар семенари бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим бўлими бошлиғи, халқ таълими бош бошқармаси мактабгача таълим услубчиси, туман услубчи ва МТМ мудиралари иштрок этишди.
Семинардан асосий мақсад - таълим муассасалаларида ота-оналар билан олиб бориладиган ҳамкорлик ишларини янада мустаҳкамлаш, педагогларнинг ўзаро тажриба алмашиши, шунингдек ота-оналарни таълим жараёнидаги ўрни қанчалик аҳамиятли эканига эътибор қаратиш.

Мазкур семенарни Миробод тумани ХТМФМТТЭБ мудири Хўжақулов Беҳзод Абдусатторович очиб берди. Сўнгра тумандаги 548- ва 32-сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари мусиқий чиқиш қилишди. "Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни мактабга тайёрлашда ота-оналар ҳамкорлиги" мавзусида қизиқарли семинар-тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, туман мактабгача таълим бўлими услубчилари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ўзаро тажриба алмашишди.
Семинарда Миробод туманидаги МТМ тарбияланувчиларининг ота-оналари ҳам иштирок этишди.

Мавзуга оид
16:41 / 03.02.2026
Ботқоқларни асраб қолишимиз керак – Тошкентда бу мавзуда халқаро семинар бўлиб ўтди
13:39 / 21.01.2026
Темирйўл музейи қаршисида икки автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
08:50 / 17.01.2026
Мирободдаги кафе олдида икки аёл ўртасида жанжал юз берди
08:08 / 10.12.2025