Спорт | 10:42 / 13.05.2017
2936
1 дақиқада ўқилади

Антонио Конте АПЛда ўзининг илк мавсумида ғолиб чиққан 4-мураббийга айланди

«Челси» Англия Премьер-лигасининг 37-тури доирасида «Вест Бромвич Альбион» билан баҳсда (1:0) ғалаба қозонди. Шу тариқа, Лондон жамоаси АПЛ тарихида бешинчи бор ва Англия чемпионати тарихида олтинчи бор чемпион бўлди.

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте эса Премьер-лигада ўзининг илк мавсумида ғолиб чиққан тўртинчи мураббийга айланди. Ундан аввал бу ўзига хос натижани Жозе Моуринью («Челси», 2004/05), Карло Анчелотти («Челси», 2009/10) ва Мануэль Пеллегрини («Манчестер Сити», 2013/14) қайд этганди.

Бундан ташқари, Конте АПЛда ғолиб чиққан италиялик тўртинчи мутахассисга айланди. Ундан аввал Анчелотти, Роберто Манчини ва Клаудио Раньери ҳам ғалаба нашидасини суришган.

Мавзуга оид