Олимлар: Ҳаво ҳарорати яқин 5-7 йил ичида 1,5 даражага кўтарилиши мумкин
Инсониятнинг иқлим бўйича Париж келишуви шартларини бажармаслиги 5-7 йилдан кейин сайёрамиздаги кўплаб ҳудудларнинг музликлар эришидан сув остида қолишига олиб келувчи глобал исиш жараёни бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан Австралиядаги Мельбурн университети олимлари Эндрю Кинг ва Бенжамин Хили огоҳлантиришмоқда.
Олимлар 2015 йилда имзоланган Париж келишуви бекор қилинса ёки давлатлар унинг шартларини бажаришдан бош тортсалар, Ерда юз бериши мумкин бўлган глобал исиш оқибатларининг барча вариантларини кўриб чиқдилар. Мутахассисларнинг хулосалари хурсанд бўлишга арзигулик эмас: агар тахмин қилинаётган жараён юз берса, унда иссиқхона буғлари миқдорининг кескин ошиши сабабли 2024 йилда сайёрамиздаги ҳаво ҳарорати ўртача 1,5 даражага кўтарилади.
Бу эса Арктикадаги музликлар эриши ва Дунё океани сатҳининг кўтарилиши, сўнгра сайёрамиздаги кўплаб ҳудудларнинг сув остида қолиши ва инсониятнинг таназзулига олиб келиши мумкин. Шунингдек, иқлим зоналари сурилиши, кўплаб шаҳарлар йўқ бўлиб кетиши, уларнинг аҳолиси эса ҳалокатга маҳкум бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
16:06 / 25.09.2024
Шавкат Мирзиёев ОИИБ бошқарувчиларининг йиллик учрашуви очилишида иштирок этди
23:35 / 23.09.2024