Спорт | 18:55 / 25.05.2017
6125
2 дақиқада ўқилади

Императорнинг тахтдан кетиши. Тотти фаолиятидаги сўнгги учрашув ҳақида ахборот берди

«Рома» ҳужумчиси ва сардори Франческо Тотти ўзининг «твиттер»даги саҳифасида жорий мавсумдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлашини тасдиқлади.

Натижада Италия А сериясининг «Женоа»га қарши 28 май куни бўлиб ўтадиган учрашув 40 ёшли ҳужумчи учун футболчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

«Бу ранг мен учун нимани англатиши, англатгани ва кейинчалик нимани англатишини бир сўз билан тушунтириб бера олмайман. Ҳар доим шундай бўлиб қолади. 

Футболга бўлган муҳаббатим туганмас эканини ҳис қилмоқдаман. Бу улкан ҳаяжон, менинг ҳаяжоним. У шу қадар кучлики, унинг тугаши ҳақида ҳеч қачон ўйлай олмайдиган даражада… Душанбадан бошлаб янги чақирувларга тайёрман», — деб ёзган Тотти.

Тотти «Рома» тарбияланувчиси саналади. 1993 йилдан буён жамоа таркибида тўп сурган футболчи ҳисобида 782 учрашувда киритилган 306та гол ва 123та голли узатма мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ римликлар спорт директори Мончи Тотти 2016/17 йилги мавсумдан сўнг бутсаларини михга илишини таъакидлаганди. Келгусида у «Рома» техник директори лавозимида фаолият олиб боради. Римликлар билан янги функциядаги шартнома 6 йилга мўлжалланган бўлиб, Тотти йилига 600 минг евро миқдорида маош олади.

Мавзуга оид