Италия А Сериясининг сўнгги тур ўйинлари 28 май куни ўтказилди ва мавсум якунланди.

«Ювентус» бир тур аввал чемпионликни қўлга кирииб бўлганди. Массимилиано Аллегри «Болонья»га қарши охирги тур ўйинида асосан захира таркибини майдонга туширди. Беллашувнинг сўнгги дақиқасидаги ғалаба голи 2000 йилда туғилган италиялик ҳужумчи Мойзе Кин томонидан урилди. У 21 асрда туғилиб, А Серия ўйинида гол урган илк футболчига айланди.

«Рома» охирги тур ўйинида ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланмани ҳал қилди. Франческо Тоттининг хайрлашув учрашувига айланган «Жеона»га қарши баҳснинг охирги дақиқасида Диего Перотти ғалаба голини урди. Бу ғалаба римликларга иккинчи ўринни эгаллашни таъминлади. Охирги турда ҳам «Сампдория»га қарши ўйинда ишончли ғалабага эришган «Наполи» (4:2) «Рома»дан бир очкога ортда қолди ва кейинги мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаш учун плей-офф босқичида қатнашадиган бўлди.

Мавсум якуни тарихий воқеага тўғри келди - Франческо Тотти Римни тарк этди. «Женоа»га қарши ўйин учун чипталар бир кунда сотиб бўлинди. Мухлислар «Женоа» байрамни бузмаслигига умид қилишди, якунда ишончлар оқланди, бир тур аввал А Серияда қолиш масаласини ҳал қилиб бўлган «Женоа»га очко керак эмасди ва Тотти жамоани ғалаба билан тарк этадиган бўлди. 

«Аталанта» мавсумни кучли тўртликда якунлади. Бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаган «Лацио» ва «Милан» клублари ҳам бу жамоа билан бирга Европа Лигасида тўп суради («Милан» саралашда қатнашади). «Интер» ва «Фиорентина» мавсумни муваффақиятсиз якунлади. «Эмполи», «Пескара» ва «Палермо» олий дивизионни тарк этди.

«Кротоне» сўнгги турда «Лацио» устидан қозонилган ғалаба эвазига А Серияда жон сақлаб қолишга муваффақ бўлди. 1 апрель куни бу жамоа 18-ўринда 17-ўриндаги «Эмполи»дан 8 очко орда эди. Ўтган турлар давомида бу жамоа фақат «Ювентус»га мағлуб бўлди ва «Эмполи» билан орадаги фарқни битта очкогача қисқартирди. Охирги турда «Эмполи» ўз ўйинида ғалаба қозонса, «Кротоне» қандай натижа қайд этишидан қатъи назар жамоа 17-ўринда қоларди. Аммо жамоа бу вазифани уддалай олмади, лигани аллақачон тарк этиб бўлган «Палермо» бу жамоани 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўзи билан бирга қуйи дивизионга олиб тушиб кетди.

Италия А Серияси
38-тур ўйинлари
27 май, шанба

«Болонья» — «Ювентус» 1:2
Голлар: Сафир Тайдер, 52 (1:0). Пауло Дибала, 70 (1:1). Мойзе Кин, 90+4 (1:2).