Ўзбекистон | 15:57 / 29.05.2017
14741
2 дақиқада ўқилади

“Ўзархив”га янги бош директор тайинланди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 26 майдаги қарори билан Умиджон Аъламов “Ўзархив” агентлиги бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz’га агентлик ходимлари маълум қилишди.

Умиджон Аъламов 2015 йилдан бери Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган.

1975 йилда туғилган, Тошкент электротехника алоқа инстутини тамомлаган. 1997-2003 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази Экспертиза бўлими 2-тоифали мутахассиси, Ҳужжатларни экспертлаш бўлими 1-тоифали муҳандиси, Телекоммуникация воситаларини дастурлаш лабораторияси етакчи муҳандиси, Оптик толали тизим ва алоқа линиялари лабораторияси бошлиғи, Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.

Фото: "Кун"

2003-2005 - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури «Рақамли ривожланиш ташаббуси» лойиҳаси менежери, АКТ сиёсати бўйича маслаҳатчи; 

2006-2007 йиллар -  - «HUAWEI TECH. INVESTMENT TASHKENT» маъсулияти чекланган жамияти Маркетинг бўлими мутахассиси, Логистика бўлими мутахассиси, Лойиҳалаштириш бўлими радиоалоқа тармоғини оптималлаштириш ва режалаштириш муҳандиси;

2007-2008 - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари бўлими бош мутахассиси, бўлими бошлиғи; 

2008-2011 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис; 

2011-2013 - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Почта ва телекоммуникацияларни, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва архив иши масалалари шўъбаси мудири;

2013-2014 йилларда - «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Бизнесни ривожлантириш маркази» филиали тижорат директори.

2014-2015 йилларда - «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Бизнесни ривожлантириш маркази» филиали директори.

Мавзуга оид