Миллатлар лигасида яна 4 гуруҳда 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

А лигаси, 1-гуруҳ

Олиседа голлардан, Дуэда ассистлардан дубл

Франция – Белгия 4:1
Голлар: Лукебакио, 35 (0:1). Дуэ, 77 (1:1). Шерки, 81 (2:1). Олисе, 88 (3:1). Олисе, 90+1 (4:1)
Франция: Ресте, Йоро, Лакруа, Диуф, Кунде, Камавинга (Рабио, 87), Коне (Шерки, 60), Аклиуш (Олисе, 60), Барколя (Дуэ, 72), Дембеле (Да Куня, 60), Лепол
Белгия: Вандервордт, Меҳеле, Нгой, Сейс, Кастан, Лавиа (Кейта, 87), Ванакен (Троссар, 87), Раскин, Морейра (Опенда, 87), Лукебакио (Де Кетеларе, 70), Лукаку (Годтс, 70)
Огоҳлантиришлар: Лакруа, 69 – Лавиа, 57. Сейс, 75

Миллатлар лигаси терма жамоалар бош мураббийлари учун тажриба майдончаси вазифасини ўташда давом этмоқда. Гуруҳ пешқадамлиги учун кечган баҳсда икки мураббий ҳам ҳеч ким танимайдиган дарвозабонларни майдонга туширди: французлар дарвозасини «Тулуза»даги Рест, белгияликларникини «РБ Лейпциг» аъзоси бўлган Вандевордт қўриқлади.

Зидан шогирдлари дарҳол ташаббусни қўлга олди ва тўп йўқотилиши билан кучли прессинг уюштирди. Марк ван Боммел жамоаси эса қуйи блокда ҳимояланди. Меҳмонлар фақат биринчи бўлим ўрталарида рақиб жарима майдони ичкарисида тўп билан муомила қилди ва дарҳол хавфли вазият юзага келди. Аммо Раскиннинг бошда йўллаган зарбаси бироз хато кетди.

Французлар эса бутун бўлим давомида вазиятлардан фойдаланишда оқсади. Барколя дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан ҳам фойдалана олмади. Танаффус арафасида эса меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Французларнинг прессинги муваффақиятсиз чиқди ва Лавиа майдоннинг иккинчи қисмидан туриб тўпни рақиб ҳимояси ортида юзага келган бўш ҳудудга етказди, Лукебакио офсайд чизиғида ҳаракатланиб, тўпга етиб борди ва дарвозабонга имкон қолдирмади.

Иккинчи бўлимда ҳам картина ўзгармади, мезбонлар кучли босим ўтказишди, аммо ҳимоячилар ва дарвозабондан ўта олишмади. Натижада Зидан захира кучларини ишга солишга тўғри келди ва бирданига Олисе, Шерки ва да Куня, кейинроқ Дуэ ҳам майдонда пайдо бўлди. Аввалига Вандевордт сейв ижро этишда давом этди, аммо Франция тўрт дақиқа ичида ўйинни бутунлай ўзгартирди.

Дуэ жарима майдони ташқарисида тўпни Да Кунядан қабул қилиб олгач, олис бурчакка ерлатиб зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди.