Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда судланувчи суд жараёнида полициячиларга жароҳат етказди
Япониянинг NHK телеканалининг маълум қилишича, Японияда судланувчи суд жараёни вақтида икки нафар полициячига жароҳат етказган. Таъкидланишича, полициячиларнинг иккиси ҳам тирик, улар шифохонога етказилганлар. Дастлабки маълумотларга кўра, судланувчи суд залига ўзи билан пичоқ ва чопқи олиб ўтишга муваффақ бўлган. Маълум қилинишича, суд биносига кираверишда металл-қидиргичлар ўрнатилмаган бўлган.
Жиноятчи оғир жиноят ҳисобланмайдиган "бошқаларга безовталик етказувчи ҳаракатларни амалга ошириш" моддаси билан судланаётган бўлган. Бироқ энди у ҳужумидан кейин "ўлдиришга уриниш" айби билан жавоб беришига тўғри келади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026