Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ташқи ишлар вазири Қатар бўйича Саудия Арабистони билан музокаралар ўтказади
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу 16 июнда Саудия Арабистонига Қатар ва минтақадаги давлатлар ўртасидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказгани жўнайди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ жорий ҳафтада Човушўғлу Қатар пойтахти Доҳага ташриф буюриб, ихтилофни ҳал қилиш учун музокаралар ўтказганди.
Унинг айтишича, Туркия шу вақт ичида ихтилофнинг бирор томонига ён босмаган ҳолда босиқ сиёсатни олиб борган ва уни ҳал қилиш учун янги чоралар кўради.
Човушўғлу инқирозни ҳал қилишда Саудия Арабистонининг етакчилик қилишини кутаётганини таъкидлаб ўтди. У санкция ва эмбарголар ихтилофни ҳал қилишга ёрдам бермаслигини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
19:38 / 22.06.2026