Jet Airways самолёт бортида туғилган чақалоққа умрбод бепул йўлланма тақдим этди
Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи аёл Саудия Арабистонидан йўлга чиққан самолётда фарзандли бўлди. Аёлни тўлғоқ тута бошлаганида ҳаво кемаси 35 минг фут (10 минг метр) баландликда бўлган. NDTV телеканали шу ҳақда хабар берди.
Фавқулодда ҳолат якшанба куни Jet Airways авиакомпаниясининг Ад-Даммамдан Коччи томон ҳаракатланаётган самолётида рўй берган. Бу вақтда самолёт бортида 162 нафар йўловчи бўлган. Аёлда тўлғоқ дарди бошланганида самолёт экипажи шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилувчи фавқулодда ҳолат тўғрисида эълон қилган. Шундан сўнг самолёт ўз йўналишини ўзгартириб, Мумбай аэропортида муваффақиятли қўнишни амалга оширган.
Кералга парвоз қилаётган ҳамшира аёл ва экипаж аъзолари болани дунёга келтиришда ёрдам берган. Самолёт қўнганидан кейин она ва бола маҳаллий шифохонага етказилган. Телеканал маълумотларига кўра, уларнинг аҳволи барқарор баҳоланмоқда.
Шундан сўнг ҳаво кемаси ўз парвозини давом эттирган.
Авиакомпанияда хабар берилишича, бу Jet Airways самолёти бортида юз берган биринчи шундай ҳолат. Шу муносабат билан болакайга бутун умри давомида ташувчи рейсларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилди.
Мавзуга оид
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024