Жамият | 12:17 / 21.06.2017
4611
1 дақиқада ўқилади

19 июнь куни Тошкентда 4 та ЙТҲ юз берди, 5 инсон жароҳатланди

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 19 июнь куни, Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 19 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2529 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 776 тасини қўпол турдаги, 6 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
 
2017 йилнинг 19 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1138 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 612 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 526 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид