Жамият | 11:18 / 24.06.2017
8493
1 дақиқада ўқилади

22 июнь куни Тошкентда 4 та ЙТҲ юз берди, 1 инсон вафот этди

2017 йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 22 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3833 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1201 тасини қўпол турдаги, 13 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 22 июнь куни жами 1117 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 664 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 453 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид