Жаҳон | 10:51 / 25.06.2017
16785
3 дақиқада ўқилади

BI: Пентагон жангга шай бўлмаган қуролни яратишга миллиардлаб долларлар сарфламоқда

Пентагон янги қурол-аслаҳани кечикиш ва миллиардлаб долларлаб ортиқча бюджет маблағларини сарфлаш билан киритмоқда. Боз устига, баъзида бу янги техника жангга тайёр эмас, деб хабар бермоқда Business Insider нашри.

"АҚШнинг 12,9 млрд долларлик Gerald R. Ford авиаташувчиси охир-оқибат 22 июлда фойдаланишга кечикиш ва режалаштирилгандан ортиқча сарф-харажатлар билан топширилади. Бироқ у барибир жангга қодир бўлмайди. Флот бу кемага сув ости портлаши қандай таъсир қилишини синовдан ўтказмай уни сафга киритиши мумкин", деб айтилган мақолада.

Бу шошқалоқлик сабабли солиқ тўловчилар кеманинг камчиликлари уни ишлатиш давомида аён бўлгандан кейин яна товон тўлашларига тўғри келади.

АҚШнинг бюджет-назорат бош бошқармаси ҳисоботида кўрсатилишича, кема таннархининг нотўғри баҳоланиши сабабли уни яратишга 2,4 млрд доллар ортиқча маблағ сарфланган. Бошқармада ҳозирда қурилаётган John F. Kennedy атом авиаташувчи кемаси ҳам кутилгандан қимматроққа тушиши мумкин, деб ҳисобланмоқда.

"Бошқарма ҳарбийларни эҳтиёт чораларини бир четга суриб, иложи борича тезроқ қурол чиқариш истаги учун бир неча марта танқид қилган", деб ёзмоқда BI.

Нашр бунга бир неча мисоллар келтирмоқда. Мисол учун, Gerald R. Ford кемаси харажатларнинг ошиб кетиши, синовлар ўтказилишидаги ушланишлар ва кутилгандан пастроқ жанговар қобилияти сабабли ҳафсалани пир қилган. 

"Моҳиятан биз кутганимиздан камроғини олдик, бироқ режалаштирганимиздан кўпроқ сарфладик", дейилган ҳужжатда.

Бу шундай ягона ҳолат эмас. Апрелда бошқарма қиймати 9 млрд долларлик 12 та фрегат қурилишини тўхтатиб туришни тавсия қилган. Бошқармада фрегатлар қуриш масаласини жуда бўлмаса кемалар нархи, конструкцияси ва жанговар қобилияти ҳақида маълумотлар берилмагунча тўхтатиб туриш фикри билдирган. 

Бошқармада таъкидланишича, ҳарбий-денгиз кучлари конгрессдан аввалги муваффақиятсиз нусхаларидан деярли ҳеч нима билан фарқ қилмайдиган янги кемалар қурилишига пул сўрамоқда. Бундан ташқари, фрегатларни қуриш учун верфлар етмаслиги мумкин. Мақола муаллифининг айтишича, бу огоҳлантиришлар кўринишича инобатга олинмаяпти. ҲДК жанговар кемалар сонини 275 тадан 350 тагача оширишни режалаштирмоқда, бироқ 2018 йил бюджетида бунга маблағлар кўзда тутилмаган.

Маблағларнинг беҳуда сарфланишига яна бир мисол сифатида F-35 қирувчи самолёти келтирилди. АҚШ ОАВ бу самолётни "триллионлаб долларлик хато" деб атаган. Пентагон самолёт ишлаб чиқарувчиси унинг конструкциясига ўзгартиришлар киритмасидан ва ундаги кўплаб носозликларни бартараф этмасидан бундай самолётларни қуролланишга киритган.  

"F-35’да бугунги кунда ҳам носозликлар аниқланмоқда", деб таъкидламоқда мақола муаллифи. Унинг эслатишича, самолётни яратиш учун режалаштирилгандан 7 йил кўпроқ вақт сарфланган ва унинг якуний таннархи кутилгандан 38 фоизга қимматроқ бўлган.

Мавзуга оид