Жамият | 18:21 / 26.06.2017
30179
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда тўртта қўл ва иккита танага эга чақалоқ туғилди 

Ҳиндистоннинг Бихар штатида иккита тана, тўртта оёқ ва қўлга эга қизча дунёга келди. Бола аҳволи ёмонлашгач, жонлантириш бўлимига олиб келинди. Афсуски, шифокорлар уни қутқариб қола олишмади, деб хабар бермоқда Life.ru.

Бола туғилганидан кўп ўтмай вафот этган, бироқ, даҳшатли ўзгаришларга эга чақалоқ ҳақида маълум бўлганидан сўнг, шифохонани маҳаллий аҳоли вакиллари ўраб олди. Улар болани кўришни исташган.

Чақалоқнинг онаси Савита Девининг айтишича, ўз фарзандини илк бор кўрганида, шокка тушган.

Аёлнинг сўзларига кўра, бу унинг учун кутилмаган ҳолат бўлди.

"Нима рўй бермасин – ҳаммаси яхшиликка. У бундай ўзгаришлар билан қандай яшаши номаълум эди", - деди Савита Деви.

Бироқ, болани қутқариб қолишнинг имкони йўқ эди. Шифокор Мукеш Кумарнинг тушунтиришича, қизча етарли даража ривожланмаган, шунинг учун унга ҳеч нарса билан ёрдам бериб бўлмасди.

Мавзуга оид