Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Нукус рейсидаги самолётга чипта сотувчилар танқид қилинди
"Facebook" ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Илҳом Сайманов Тошкент-Нукус рейси орқали самолётга чипта сотувчиларни танқид қилган, деб ёзади Kruz.uz.
Қуйида И.Саймановнинг фикрлари келтириб ўтилади.
"Мен бугун, яъни, 26 июнь соат 15:10 даги рейсда учиб келган рейсим. Буни нега қўзғаяпман. Бунга сабаб бирга учиб келган ака ва опаларимизнинг норозилигидан келиб чиққан суҳбатидан келиб чиққан ҳолда ёздим! Яъни мен бугун эрталаб тезда Нукусга қайтишим керак бўлиб Марказий Авиакассага мурожаат қилганимда, менга чипта умуман йўқ, деган хабарни айтди. Мен таниш билиш орқали дўстларимнинг орқасидан брон орқали чипта олдим, рўйхатдан ўтиб самолётга ўтирсам, 52 одамлик ИЛ 114 самолётида, 23 одам бўлиб учиб келдик. Мен ҳайрон бўлиб турсам, ичидаги одамлар норози, сабаби қайсидири палон сўм, қайсидири тўлон сўм устама пул бериб чипта олишга мажбур бўлган.
Мен бу воқеага нима демоқчиман. Халойиқ Хурматли Президентимизнинг порахўрликнинг олдини олиш бўйича чиқарган бир нечта фармон ва қарорларга бўйсунмаётганликлари қанчалик ачинарли", дея фикрини давом эттирган Илҳом Сайманов.

Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026