Қатор коллеж ва лицейларда ҳужжатларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилди
Ўзбекистоннинг қатор касб-ҳунар коллеж ва академик лицейларида 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Uz24.uz ўрта махсус таълим Марказига асосан хабар берган.
Нашр Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги қатор коллеж ва лицейлар билан боғланган. Хабар берилишича, битирувчилар ҳужжатлари ҳақиқатдан ҳам қабул қилинмай турибди, сабаби вазирликдан тегишли буйруқ келмаган. Самарқанд, Қарши ва Нукусдаги алоҳида коллежларда битирувчилардан ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.
Ўрта махсус таълим Маркази вакилининг сўзларига кўра, ҳар йили ҳужжатларни қабул қилиш 20–30 июнь кунлари ўтказилган. Бу йили 9-синф битирувчилари ота-оналари ўртасида таълимни 11 йилликка қайтариш бўйича ўтказилган сўров якунлари ҳозирча номаълумлиги сабаб коллеж ва лицейлар ҳужжатларни қабул қилмаяпти.
Тошкент шаҳридаги бир неча мактаблар ҳам нашрга битирувчилар шаҳодатномаси лицей ва коллежларга топширилмаганини тасдиқлаган.
«Қонун билан шаҳодатномалар мактаб ўқувчилари қўлига топширилмайди, улар мактабда сақланади. Мактабларда 10–11 синфлар очилиши бўйича сўров натижалари маълум бўлиши билан ҳужжатларни қабул қилиш бошланади», — қўшимча қилиб ўтган марказ вакили.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг нашрга хабар беришича, ўрта махсус таълим муассасасида ўқишни хоҳлаган битирувчи мактабга келиб, ўқитувчи билан бирга танлаган коллеж ёки лицейига ҳужжат топшириши мумкин. Аввалги йиллардаги каби бу йил ҳам ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этди, жорий йилда бу жараён муддати узайтирилиши мумкин.
«Ҳозирда биз 9-синф битирувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўров натижаларини таҳлил қилмоқдамиз. Натижалар ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг мактабларда 10–11 синфлар очилиши масаласи маълум бўлади», - дея айтиб ўтишган вазирлик матбуот хизматидагилар.
Мавзуга оид
08:30 / 12.10.2024
Айрим шахсларга Ўзбекистон ҳудудига кириш рад этилиши мумкин
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
15:41 / 08.08.2024
“126 минг нафар олий таълим битирувчиси ҳали иш тополгани йўқ” – Беҳзод Мусаев
14:51 / 19.06.2024