Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 525-сон қарори билан олий таълим ташкилотларини битирувчиларининг меҳнат бозоридаги натижалари асосида баҳолаш назарда тутилган.
Индексни шакллантиришда битирувчиларнинг бандлик даражаси, барқарор иш билан таъминлангани, ўртача ойлик даромади ва бошқа тегишли кўрсаткичлар инобатга олинади.
Олийгоҳлар уч гуруҳга ажратилади
Индекс натижаларига кўра, олий таълим ташкилотлари қуйидагича гуруҳланади:
«Яшил» гуруҳ — энг юқори натижа кўрсатган 30 фоиз ОТМ;
«Сариқ» гуруҳ — кейинги 30 фоиз ОТМ;
«Қизил» гуруҳ — қолган 40 фоиз ОТМ.
Бу фоизлар битирувчиларнинг бандлик кўрсаткичини эмас, баҳолаш натижасида ҳар бир гуруҳга киритиладиган олийгоҳлар улушини англатади.
Юқори натижа учун молиявий рағбат берилади
Индекс бўйича юқори кўрсаткичларга эришган олий таълим ташкилотларини молиявий рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.
Бунда ҳар бир ОТМга 500 млн сўмгача маблағ ажратилиши мумкин.
Натижалар ҳар йили эълон қилинади
«Битирувчи сифати индекси» махсус автоматлаштирилган рақамли платформада шакллантирилади. Унинг натижалари ҳар йили 1 октябрга қадар эълон қилиб борилади.
Янги баҳолашда олийгоҳ битирувчиларининг диплом олгандан кейин меҳнат бозорида қандай натижага эришаётганига эътибор қаратилади.








