15:29 / 01.07.2017
12028

Шереметьево аэропортига қўнмоқчи бўлган учта самолётни яшин урди

Иллюстратив фото

30 июнь куни Москва шаҳридаги момақалдироқ вақтида учта самолётни Шереметьево аэропортига қўниши вақтида яшин урган. Бу ҳақда авиадиспетчерлик хизматларидаги манба хабар берди, дея маълум қилмоқда «Интерфакс».

«Ҳодиса кеча Москва вақти билан соат 15:00 ва 17:00лар оралиғида рўй берди. Владивосток ва Пхукетдан Москвага учиб келаётган иккита Airbus самолёти экипажи ҳамда Благовешенскдан парвоз қилган Boeing лайнери учувчилари атмосфера электр разряди орқали зарба келиб тушганини хабар беришди», - деган у.

Унинг сўзларига кўра, барча учта самолёт муваффақиятли қўнган, ҳеч ким жабрланмаган.

Top