Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Франциядаги масжидлардан бирининг ёнида отишма содир этилди
2 июль кечки вақт Франция жануби-шарқида жойлашган Авиньон шаҳридаги масжидлардан бирининг ёнида отишма содир этилиши оқибатида камида 8 киши жароҳат олди. Бу ҳақда La Provence нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 22:30ларда юз берган. Ниқобда бўлган 2 эркак масжид ёнига машинада келиб, у ердан чиқаётган одамларга ўқ уза бошлаган. Оқибатда кўчада бўлган 4 киши ва яқин орадаги бинода яшовчи 4 кишидан иборат оила жабр кўрган.
Воқеа жойига полиция етиб келган. Жиноятчилар яширинишга муваффақ бўлишган.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026