Қоп-қоп пул. «Монако» Мбаппени сотиб олмоқчи бўлган грандларга унинг нархини маълум қилди
«Монако» клуби раҳбарияти Килиан Мбаппени сотишга тайёр, аммо фақатгина 190 млн евро эвазига, дея ёзмоқда Tribuna.uz сайти.
Ҳозирда 18 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, бу уччала клуб ҳам ёзги трансферлар вақтида «Барселона» ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирган ва унга янги шартнома тузишдан олдинги товон пули 190 млн. евро тўлашга тайёр бўлишган.
«Монако» вице-президенти Дмитрий Васильевнинг қайд этишича, агар мадридлик, парижлик ва манкунианликларда бразилиялик футболчи учун тўлашга шунга миқдорда ортиқча пул бўлса, улар Мбаппе учун ҳам шундан кам бўламаган нарх таклиф қилиши керак бўлади.
Килианнинг «Монако» билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда ҳужумчи 44 учрашувда майдонга тушиб, 26та гол урган.
Мавзуга оид
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
14:26 / 17.10.2024
Мбаппе жинсий зўравонликда гумонланмоқда
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
10:24 / 30.08.2024