Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ICT Expo 2017 қатнашчилари учун янги чодирли павильон ва қўшимча кўргазма стендлари барпо этилади
“Ўзэкспомарказ”да ўтадиган ICT Expo 2017 кўргазмаси қатнашчилари эндиликда умумий майдони 40 квадрат метрга тенг бўлган қўшимча стендлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Шу йилнинг 19-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICTEXPO 2017 кўргазмасининг ўтказилишидан асосий мақсад - ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш.
Кўргазмада қатнашишга бўлган юқори талабни инобатга олган холда ҳафталикнинг ташкилий қўмитаси кўргазма стендлари учун қўшимча майдонлар ажратди. Эндиликда, ҳар бир эҳтимолий иштирокчи 5-чодирли павильонда 10 квадрат метрдан 40 квадрат метргача бўлган майдонга онлайн тарзда буюртма бериши мумкин. Эътиборлиси шуки, бундай қўшимча павильон биринчи маротаба очилмоқда. Ҳозирги вақтга келиб кўргазмада иштирок этиш учун 40дан ортиқ компаниялар рўйхатдан ўтган.
Жойларга буюртма бериш ва ариза топшириш механизми www.ictweek.uz сайтида осон ва тушунарли тарзда тасвирланган.

Сайтнинг тегишли бўлимларда тегишли бўлимларда кўргазмада қатнашиш шартлари, қиймати ва тўлов шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўргазма устунларини қуриш ва ўрнатиш шартлари, ҳамда ICT Expo 2017 кўргазмаси иш тартиби ва қатнашувчилар, меҳмонлар ва журналистлар учун қўшимча маълумотлар батафсил кўрсатилган.
Мавзуга оид
19:07 / 21.12.2023
Ўзэкспомарказда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди
17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди
20:08 / 30.11.2022
Ўзэкспомарказда “Ипак йўлида туризм” ярмаркаси ўз ишини бошлади
12:00 / 08.05.2022