Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик хизмат ходимлари суҳбатдан ўтди ва лавозимларига тайинланди
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилда давлат ташкилотларига юристлар тайинлаш учун номзодлар билан касбий-малакавий суҳбат ўтказилди, деб хабар беради Кун.узга вазирлик матбуот хизмати.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси юридик хизмати бошлиғи лавозими учун Шерали Раимович Раҳмонов ва юрисконсульт лавозимига Амриддин Эшмуҳамадович Омонтурдиев, Давлат статистика қўмитаси юрисконсульти лавозими учун Умид Иномжонович Бозорбоев, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази юрисконсульти лавозими учун Худоёр Баҳром ўғли Машарипов, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа юрисконсульти лавозими учун Саёра Шуҳратовна Узоқова, «Ўзагросуғурта» АЖ юрисконсульти лавозими учун Умурзоқали Усмонович Бердиев, «Ўзбекэнерго» АЖ юрисконсульти лавозими учун Аъзам Холмуроталиевич Мубараков, Хоразм вилояти ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи лавозими учун Рустам Рашидович Отажонов, Навоий вилояти ҳокимлиги бош юрисконсульти лавозими учун Фарҳод Солиевич Казаков ўзлари тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди.
Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.
Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, уларнинг барчаси суҳбатдан ўтган, деб топилди.
Мавзуга оид
11:45 / 15.06.2026
Адвокатлар давлат муассасаларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши мумкин
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026