11:59 / 10.08.2017
4695

Uber’нинг гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланган ходими қўлга олинди

Бу йил Uber компанияси учун оғир келди. Ушбу компаниянинг номи турли можароларда янгради. Энди у билан боғлиқ яна битта – гиёҳванд моддалар билан боғлиқ можаро авж олмоқда. 

Mashable портали маълумотларига кўра, ўтган ҳафта бошида гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўлими Нью-Йоркда рейд ўтказган ва унинг натижаларига кўра 4 млн долларга тенг фентанил ва героин гиёҳванд моддаларини йиғишга муваффақ бўлган. Гиёҳванд моддалар яширилган ўрамлардан кўпи Uber логотиплари билан белгиланган бўлган. Бундан ташқари, қўлга олинганлардан бири, тахмин қилинишича, бу компания таксичиси бўлган. 

Агентлар гумонланувчи Дэвид Родригес машинаси ортидан кузатув олиб бориб, у қаерда яшашини аниқлашган. Унинг квартирасида фентанил ва героин аралашмасидан 3 кг, гиёҳванд модда солинган ва Uber логотипи туширилган 1100 та пакетча, 30 минг доллар нақд пул ва тўппонча аниқланган. Таъкидланишича, компаниянинг ўзи бу жиноятга алоқадор эмас. Чунки гиёҳвандфурушлар ўз қабиҳ ишларида йирик компаниялар номларидан шу тариқа фойдаланадилар. Шунга ўхшаш йўл билан McDonald's ва Animal Planet "ёмонотлиқ" қилинганди.

Top