Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов «Шарқ» ЙПХ масканида гумонланувчи шахс сифатида қўлга олинган фуқаро «хонанда Шаҳриёр» эканлигини рад этди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилганлиги ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида маълум қилган эди.
«Шарқ ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари томонидан Onix русумли транспорт воситаси тўхтатилиб ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида автомашинада йўловчи сифатида келаётган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотди. Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилди» — дейилади хабарда.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ОАВларда гумонланувчи шахс айнан «хонанда Шаҳриёр» эканлиги ҳақидаги ахборотлар ҳақиқатдан йироқ.
«Бу каби хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунининг 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликдан суриштирув ва терговга оид ахборотни тарқатишларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз”.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
Мавзуга оид

12:07 / 15.05.2025
Ҳудудларда микросаноат марказлари ташкил этилади

14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади

12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти

10:28 / 01.02.2025