13:10 / 19.08.2017
14041

Alibaba соф фойдаси икки карра ошди

Фото: AP

Хитойнинг Alibaba интернет-компанияси соф даромади 2017 молия йилининг биринчи чораги натижасига кўра соф даромади 1,96 мартага ошиб, 2,07 млрд долларни ташкил этди. Ҳар бир акциядан тушган фойда 0,83 долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига (0,38 доллар) 45 центга кўп демакдир. 

Таҳлилчилар 0,91 доллар миқдоридаги фойдани тахмин қилишган эди. Компаниянинг йиллик ҳисобдаги тушуми 56 фоизга ўсиб, 7,403 млрд долларга етган. Компания кўрсаткичнинг ўсишини қуйидагича изоҳлади: у Хитойдаги чакана савдода 57 фоизлик ўсишни қайд этган, дунёда Lazada ва AliExpress платфомалари сабабли 2,3 баравардан кўпроққа ўсган. 

Компаниянинг молиявий директори Мэгги Вунин айтишича, «компания биринчи чоракда ажойиб натижаларга эришган. Шу сабабли узоқ муддатли ўсиш имкониятларига пул тикишни режалаштирган. Уларнинг айримлари мижозларга фойда келтирмоқда». 

Alibaba Cloud бўлимининг тушуми йиллик ҳисобда 96 фоизни ташкил этган. Компаниянинг амалий маржаси 7 фоизлик пунктга ўсди. Харажатлар кескин тушган. Айниқса, акциялар асосидаги товон пуллари борасида шундай дейиш мумкин. Ушбу ҳисоботдан кейин шу йилнинг ўзида 90 фоизга қимматлашган Alibaba акциялари яна 2,77 фоизга ўсди. 

Top