Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов UNWTO бош котиби билан учрашди
Фото: mfa.uz
27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWTO) Бош котиби Талеб Рифаи билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизматида хабар берилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Мамлакатимиз мазкур ташкилот фаолиятида 1993 йилдан буён иштирок этади.
Ўзбекистоннинг ташаббусига кўра, UNWTO доирасида минтақамизда туризм ривожланишини рағбатлантирган қатор ҳужжатлар – «Буюк ипак йўлида туризмни ривожлантириш тўғрисида Самарқанд декларацияси» (1995 йил), «Туризм ва маданий меросни сақлаб қолиш бўйича Хива декларацияси» (1999 йил), «Ипак йўли бўйлаб туризм бўйича Бухоро декларацияси» (2002 йил) қабул қилинган.
Учрашувда ўзбек халқининг бой тарихий, меъморий, маданий мероси асосида ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятларини босқичма-босқич амалга оширишга икки томонда ҳам қизиқиш борлиги қайд этилди.
Мулоқот давомида UNWTO ҳузурида Марказий Осиё бўйича Минтақавий комиссияни ташкил этиш масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026