Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари якунланди.
Барча вазн тоифасида мусобақани бошлаган вакилларимиз орасидан тўрт боксчи финалгача етиб борган эди ва уларнинг барчаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишди.
Боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов (46–49 кг вазнда), Жасурбек Латипов (52 кг), Иқболжон Холдоров (64 кг) финалда имокниятни бой бериб, кумуш медал олган бўлишса, Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) кубалик Рониэл Иглесиас Гомес устидан ўта ишонарли тарзда ғалаба қозониб, юртимиз фойдасига олтин медал тақдим этди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида Кубадан сўнг 2-ўринни эгаллашди. Куба 5та олтин 2та кумуш медал йиғди. 3-ўринни 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза олган Қозоғистон терма жамоаси эгаллади. Алоҳида қайд этиш лозимки, Озарбойжон боксчилари 1олтин ва 1бронза билан тўртинчи ўриндан жой олишди.

Барча вазн тоифасидаги ғолиблар билан таништирамиз:
46-49 кг.
Олтин: Жоанис АРГИЛАГОС (Куба)
Кумуш: Ҳасанбой ДЎСМАТОВ (Ўзбекистон)
Бронза: Жўмарт Ержан (Қозоғистон)
Бронза: Юберхен Мартинес (Колумбия)
52 кг.
Олтин: Йосбани ВЕИТИА (Куба)
Кумуш: Жасурбек ЛАТИПОВ (Ўзбекистон)
Бронза: Тимур Галанов (Россия)
Бронза: Ким Ин-Кю (Жанубий Корея)
56 кг.
Олтин: Қайрат Ералиев (Қозоғистон)
Кумуш:













