Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешга қочиб ўтган роҳингялар сони 90 мингдан ортди
Август ойида авж олган роҳингялар муаммоси Мьянмада қисқа давр ичида мусулмон динига эътиқод қилувчи 400 нафардан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Reuters агентлиги тарқатган сўнгги хабарга кўра, Ракхайн штатини тарк этиб, Бангладешга бошпана излаб кетишга мажбур бўлаётган роҳингяларнинг сони 90 минг кишидан ортди.
Жами 1,1 миллион кишидан ташкил топган роҳингялар мамлакатнинг 90 фоизи буддистлардан ташкил топган Мьянма (аввалги Бирма) давлатида истиқомат қилиб келган. Ўтган йил октябрь ойидан буён қўшни Бангладешнинг Кокс Бозор тумани 150 минг роҳингяга янги ватан бўлиб қолмоқда.
Қурбон Ҳайит айёми куни нутқ сўзлаган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳолатни бутун бир этнос геноциди деб атаганди. Шунингдек, турклар етакчиси ўтган ҳафтада Бангладеш президенти Абдул Ҳамид билан телефон орқали суҳбатлашиб, мамлакатга кириб келаётган роҳингяларни янада кўпроқ қабул қилишга чақирган.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025