Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди.
«Kun.uz»нинг вазирликдаги манбаси маълумот беришича, вазир лавозимига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ, шу вақтгача Хоразм вилоятига ҳокимлик қилиб келган Пўлат Бобожонов тайинланди.
Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимига жорий йил бошидан буён вазир бўлиб ишлаб келган, бугундан янги Мудофаа вазирига айланган Абдусалом Азизов ўрнида иш бошлайди.
Пўлат Бобожонов 2012 йилдан Хоразм вилоятига ҳокимлик қилаётганди.
У 2005—2006 йилларда Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2000—2005 йилларда эса Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари бўлган.
2006—2011 йилларда Жиззах вилоятида прокурор сифатида ишлаган.
2011 йилда бир муддат ҳокимнинг биринчи ўринбосари, унгача эса — Бухоро вилояти прокурори бўлган.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
15:44 / 24.11.2024
Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
22:43 / 23.11.2024
Азизов Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
19:15 / 23.11.2024