2017 йил 5 сентябрь куни Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида янги энергетик ичимлик – Adrenaline Rush®нинг тантанали тақдимот маросими ўтказилди. PepsiCo Ўзбекистон компанияси янги ичимлик сотувга чиққанини маълум қилди.
Adrenaline Rush®– PepsiCo, Inc халқаро корпорациясига тегишли премиум энергетик ичимликлар савдо белгиси.
«Муваффақиятингни ҳақиқий куввати» шиори остида ишлаб чиқариладиган мазкур бренд бир неча йиллардан бери бозор рейтингида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Adrenaline Rush® энергетик ичимликлар бозорида 15 йиллик муваффақиятли савдо тарихига эгадир.
Мазали ичимлик 0,25 литр ҳажмли алюминий банкаларида янги технологиялардан фойдаланган ҳолда «International Beverages Tashkent» МЧЖ ҚК таъсислигида ишлаб чиқарилади.

Ичимликнинг таркиби
Энергетик ичимлик таркибига тетиклаштирувчи ингредиентлар, шунингдек, В группасига мансуб витаминлар киради ва улар инсоннинг чарчоғини камайтиришга, асаб тизими ҳамда ақлий фаолиятни нормал ҳаракатланишига ёрдам беради.
Эслатма!
Ичимлик таркибида ҳеч қандай хушбойлаштиргичлар ва бўёқлар мавжуд эмас.

Тақдимот маросимида PepsiCo Марказий Осиё ва Монголия бўйича бош директори Айдар Турмухамбетов сўзга чиқди ва тадбир меҳмонларини ичимлик билан таништириб ўтди.

Ёрқин мусиқий чиқишлар, кўнгилочар томошалар, қувноқ танловлар, кутилмаган совғалар барчага кўтаринки кайфият улашди. Айниқса, оловли адреналин томошаси барчани ҳайратга солди.




















