Бразилиялик Эндрю Парсонс Халқаро паралимпия қўмитаси президенти лавозимига сайланди.
Бу ҳақда ХПҚнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида хабар берилган.
Қўмитанинг янги раҳбари сайловлари ХПҚнинг Абу-Дабидаги бош ассамблеясида бўлиб ўтди.
Парсонс ХПҚ президенти лавозимида ташкилотни 16 йил давомида бошқарган Филип Крэйвенни алмаштирди.

Аввалроқ Токиодаги ёзги Паралимпиада-2020’да 537 та медаллар тўплами ўйналиши хабар берилганди.
















