Спорт | 18:04 / 14.09.2017
15034
1 дақиқада ўқилади

ЎФФ Ўзбекистон футболини ривожлантириш мақсадида 5 йиллик ислоҳотлар режа дастур ишлаб чиқади

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти томонидан болалар-ўсмирлар ва оммавий футболни янада ривожлантириш, миллий терма жамоаларнинг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати савиясини кўтариш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, халқ ва ишқибозлар билан мулоқот кўприкларини янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаяпти. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, шу асосда федерациянинг бўлинмаларини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий аппаратга етук мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу хабар эълон қилинганидан 10 кун ўтиб, мамлакат футболини ривожлантириш йўлидаги 2018–2022 йилларга мўлжалланган ислоҳотлар режаси, Ўзбекистон футболини янада ривожлантириш дастури юзасидан жамоатчиликка маълумот беради.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид