Дунёда 40,3 миллион одам қулликда яшамоқда
Халқаро меҳнат ташкилотининг (International Labour Organization, ILO) Австралиянинг Walk Free Foundation нодавлат ташкилоти ва Миграция бўйича халқаро ташкилот билан қўшма тадқиқоти натижаларига кўра, жаҳонда 40 млн.дан ортиқ инсон қулликнинг замонавий шакллари қурбони саналади.
«Тахминларга кўра, 40,3 млн. киши замонавий қуллик қурбони ҳисобланади. Бу 2016 йилги ҳолатга кўра. Демак, 2016 йилдаги исталган кунда 40 млн.дан ортиқ эркаклар, аёллар ва болалар ўз хоҳишига қарши равишда меҳнатга мажбурланган ёки мажбурий никоҳда яшашган», - дейилади ҳисоботда. Шунингдек, унда кўрсатилишича, жаҳонда 5-17 ёш оралиғида бўлган тахминан 152 млн. болалар ва ўсмирлар ишламоқда.
Тадқиқотда хабар берилишича, жаҳонда 24,9 млн. киши мажбурий меҳнатга жалб этилган бўлса, 15,4 млн. киши мажбурий тарзда қурилган никоҳда ҳаёт кечиришга мажбур. Тадқиқот маълумотларига кўра, замонавий қулларга асосан аёллар ва қизлар (28,7 млн. ёки 71 фоиз) айланади, қулликда бўлганларнинг тўртдан бир қисми – болалар.
Мавзуга оид
18:21 / 14.09.2024
Ню-Йоркда қулликдан жабр кўрганларнинг авлодларига компенсация тўлаш ҳақидаги қонун қабул қилинди
11:31 / 10.07.2024
Сенат раиси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашув ўтказди
20:59 / 19.10.2023
Миллий комиссия Қозоғистонда қулликка тушиб қолган 60 нафар ўзбекистонликка ёрдам беради
22:51 / 18.10.2023