ОАВ: Аргентинада собиқ президент Киршнерга айблов қўйган собиқ прокурор ўлдирилди

Фото: AP
Аргентинада собиқ президент Кристина Киршнерни давлатга хиёнатда айблаган собиқ прокурор Альберто Нисман ўз жонига қасд қилмагани, балки ўлдирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда жандармерия баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Nacion нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 200 саҳифалик баёнотни тузишда иштирок этган турли соҳаларда фаолият юритувчи 24 мутахассис Нисманга икки киши ҳужум қилиб, унинг бошига уриб, сўнгра организмига кетамин киритиб, бошига ўқ узишгани ҳақидаги хулосага келишган. Уларнинг тадқиқотига кўра, прокурор ўлган вақт аввал айтилгандан фарқ қилади. Ҳужжат шу кунларда бош прокурор ва олий судьяга тақдим қилиниши керак.
Аввалроқ Аргентина олий суди мамлакатни 2007-2015 йиллар давомида бошқарган Киршнерга нисбатан Нисман билдирган давлатга хиёнат қилиш ва жиноятларни яшириш айблови билан тергов бошланишини қўллаб-қувватлаганди. Киршнер ҳимояси шикоят қилиб, ишни ёпишни талаб қилган.
Нисман прокурор бўлган вақтда 1994 йилда Буэнос-Айресда яҳудийлар маданий марказидаги портлаш ишини тергов қилган. У Киршнер ва ташқи ишлар вазири Эктор Тимерманни портлашга алоқадор бўлганликда айбланаётган эронликларнинг "жазоланмаслигини таъминлаш мақсадида тил бириктирганликда" айблаган. Кейинроқ Нисман ўз хонадонида ўлик ҳолда топилган. Тергов ҳозирча бу ўз жонига қасд қилиш ёки суиқасд бўлгани борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

02:44 / 19.06.2025
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

18:36 / 11.06.2025
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

14:57 / 19.05.2025