Яхталар — энди модадан қолган шекилли. Энг илғор конструкторлик бюролари жаҳондаги энг ҳашаматли сув ости кемаси яратиш борасида беллашишга киришган, деб ёзади Insider.Pro.
Агар ўн миллионлаб долларга харид қилинадиган, вертолёт қўниш майдончалари, зерикарли жакузиларга эга супер-яхталар сизнинг меъдангизга урган бўлса, Австриянинг Migaloo Private Submersible Yachts компанияси томонидан лойиҳалаштирилган 28 метрли М7 сув остига кемасига пул тайёрлайверинг.
Бу ерда нафақат вертолёт қўнадиган майдонча (мабодо, сиз шунинг мухлиси бўлсангиз), бассейн, VIP-каюталар ва бир неча ангарли палубалар бор. Уни яратишда дизайнерлар Американинг «Замволт» мина ташувчи сув ости кемаларидан илҳомланишган. (Фақат бу ерда двигателлар дизель-электрик, атомли эмас).

Фақат сув сиртида у ёқдан бу ёққа чайқалишдан бошқасига ярамайдиган яхтадан фарқли ўлароқ, М7 денгизда 458 метр чуқурликкача шўнғиши мумкин ва 20 узел тезликда сув ости саёҳатини уюштира олади. Диснейнинг мультфильмларидан биридаги Себастьян лақабли қисқичбақа энг қизиқ нарсалар денгиз тубида рўй беришини бекорга куйламаган ахир.

«Сув париси» персонажлари куйлаб турсин, майли, лекин M7 каби ҳузур-ҳаловат арзон турмайди. Migaloo’нинг бош ижрочи директори Кристиан Ҳамполднинг сўзларига кўра, бундай сув ости кемасининг аниқ нархи ҳозирча маълум эмас. Лекин тахминий нархи 2,3 миллиард долларга тенг.
Лекин M7 — пули бор одам харид қилиши мумкин бўлган ягона сув ости кемаси эмас. Кейинги бир неча ўн йиллар мобайнида Triton Submarines, DeepFlight Adventures, U-Boat Worx BV ва Seamagine Hydrospace Corp. каби компаниялар «сув ости аппаратлари» ишлаб чиқаришмоқда. Бу унчалик катта бўлмаган транспорт воситалари бортига икки нафардан саккиз нафаргача йўловчи олиши мумкин, шунингдек океанга бир неча соатга шўнғиб чиқа ҳам олади. Стоктон Раш томонидан асос солинган OceanGate Inc. компанияси ҳаттоки 2018 йилда йўловчиларни «Титаник» қолдиқларини томоша қилишга олиб тушмоқчи.


















