Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда илмий мақсадларда 177 та кит ўлдирилгани маълум қилинди
Японияликлар олимлар 177 китни ўлдиришган, деб хабар берди Япония балиқчилик бошқармаси.
Channel NewsAsia маълумотларига кўра, учта кит овловчи кема кичик полосатик туридаги 43 та китни ва 134 сейвал китини овлаган. Мутахассислар китларнинг ички аъзоларини, жумладан улар ошқозони ичидагиларни ўрганишади.
Кит овлаш соҳасини тартибга солиш халқаро конвенцияси китларга даромад олиш мақсадида ов қилишни тақиқлайди. Бироқ 1987 йилда қабул қилинган келишувга кўра, китлар билан уларнинг ўлиши билан якунланиши мумкин бўлган турли тадқиқотлар олиб бориш мумкин.
Бироқ бу орада жонзотлар ҳимоячилари Японияни илмий мақсадлар баҳонасида мамлакатда китлар ўлдирилиб, сўнгра уларнинг гўшти дўконларда сотилишида айблаб келадилар.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026