Россияда «қора рўйхат»га тушган 400 минг ўзбекистонликни рўйхатдан ўчириш устида иш олиб борилмоқда
Статистика маълумотларига 400 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир Россиядан депортация қилиниб, Россияга кира олмайдиганлар "қора рўйхати"га тушганлар.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асомов маълум қилган.
"Агентлик ҳозирда россиялик ҳамкорлар билан меҳнат муҳожирларини бу қора рўйхатдан ўчириш ва уларнинг Россияга киришларининг тақиқланиши муддатини қисқартириш устида ишламоқда", деб таъкидлаб ўтди Асомов.
Унинг фикрича, меҳнат муҳожирлари депортацияси ҳуқуқий саводсизлик, яъниким у ёки бу давлат қонунларини билмаслик сабабли юз беради.
Асомов шу маънода, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга апрелдаги ташрифи вақтида Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини тўплаш ва жалб қилиш ҳақидаги келишув имзоланганини эслатиб ўтди.
Асомов ёшлар пресс-клуби иштирокчилари эътиборини агентлик томондан ушбу келишув негизида бажарилаётган катта кўламли тадбирларга қаратди. Жумладан, йирик россиялик иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, мослашув марказлари, ишчиларни чиқишолди тайёргарлиги ва уларни ўқитиш марказларининг очилиши ҳақида сўзлаган.
Асомовнинг маълум қилишича, айни кунда Россияда 1,5 млн га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бўлиб, улардан 60 фоизи 30 ёшдан кичик ёшларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024