Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бунақаси ҳали бўлмаган! MuradBuildings'дан энг яқин дўстлар учун Do’stlar турар-жой комплекси
"Дўст билан обод уйинг" дейди халқимиз. Дўстлар - бизнинг кўнгилга яқин инсонларимиз, сирдошларимиз. Улар билан қанча суҳбатлашсак ҳам тўймаймиз. Баъзан "қани энди ҳаммамиз бир жойда яшасак эди" деб ўйлаб қоламиз. MuradBuildings ана шундай ажойиб имкониятни тақдим этмоқда - Тошкент шаҳрида орзуларимиздаги ўта замонавий "келажак уйи" қад ростлади! Do’stlar турар-жой комплекси - пойтахтимиздаги энг ноёб ва шу билан бирга қулай турар-жой комплексларидан бири.
Саккиз қаватли бинонинг тузилиши жуда оригиналлиги билан ажралиб туради, унда 48 квартира мавжуд. Ҳар бир қаватнинг яшил ўсимликлар билан безатилгани-ку алоҳида таҳсинга сазовор!
Do`stlar турар-жой комплексининг дизайни қанчалик қунт билан ўйлаб чиқилган бўлса, унинг жойлашуви ҳам шунга мувофиқдир. Do`stlar Юнусобод туманининг Марказ-5 массивида қад кўтарган. Бу ерда дўконлар, болалар муассасалари, кўнгилочар масканлар талайгина. Ям-яшил дарахтзор билан ўралган Do`stlar турар-жой комплексида шаҳарнинг шиддатидан, шовқин-суронидан дам олиш мумкин.
Турар-жой комплекси яшаш учун барча қулайликлар билан таъминланган. Уйнинг том қисмида ёзги ва қишки терассалар, болалар майдончаси, шунингдек барбекю ва кичик чойхонага мўлжалланган майдон мавжуд. Do`stlar'нинг ҳовлисида ҳам болалар ва катталарнинг ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилган.
Турар-жой комплексининг энг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг "нафас олиши"да, ҳаво ўтказишидадир. Германияда махсус тайёрланган дераза ойналарининг юқори сифатига эса шубҳа йўқ.
MuradBuildings жамоасининг барча объектлари каби Do`stlar комплекси ҳам ёнғин сигнализацияси ва хавфсизлик тизими билан таъминланган. Тўсиқлар билан ўралган турар-жой комплекси кун-у тун қўриқчилар назорати остидадир.
Демак, қулай жойлашув, инновацион дизайн, кенг хоналар, гўзал шаҳар манзараси, юқори сифатли қурилиш материаллари ва дам олиш майдончалари Do`stlar турар-жой комплексини Тошкентнинг энг замонавий ва қулай яшаш жойларидан бирига айлантиради. Бу ерда дўстларингиз ва яқинларингиз билан ҳаётингиздаги энг бахтли онларингизни ўтказасиз.
Орзуларингиз орзулигича қолиб кетишига йўл қўйманг, ҳозирнинг ўзиданоқ уларни рўёбга чиқаришга киришинг!
Сайт: MuradBuildings
Телефон: +998 (71) 200-88-22
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
18:14 / 04.10.2025